Ўзбекистон

Сурхондарёда жанжал: нега ИИБ ходимлари аёлларни мажбурлаб автобусда олиб кетди?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Сурхондарёда жанжал: нега ИИБ ходимлари аёлларни мажбурлаб автобусда олиб кетди?

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

 

Хабарга кўра, жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Yubileyniy» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бундан олдин янги ҳудуддан савдо расталари ажратилиб, эски ҳудудни тарк этиш ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган.

 

Ҳолбуки, барча сотувчилар 2022 йил давомида бир неча маротаба, охиргиси жорий йилнинг 3 январь куни Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилдаги ПҚ-2953-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги Q-1110-sonli Қарори асосида эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилган.

 

Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.

 

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога БҲМнинг 3 баравари миқдорида, 3 нафар фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима, 4 нафар фуқарога эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.

custom img

ХДП пуллик автотураргоҳлар учун жарима жорий этилишига қарши чиқди

Партия пуллик автотураргоҳ учун тўловни амалга оширмаган ҳайдовчиларга маъмурий жарима қўллаш ташаббуси Конституция ва амалдаги қонунчиликка зид эканини билдирди.

custom img

Навоийда ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У олиб қўйилган телефонни қайтариш эвазига 1000 АҚШ доллари олган.

custom img

Тошкент вилоятидаги барча боғчалар аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилди

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 16 июлдан вақтинча тўхтатилди.

custom img

“Миллий саноат занжири” кўргазмасининг илк кунида қарийб 490 млрд сўмлик шартномалар имзоланди

Самарқандда ўтаётган транспорт соҳасига бағишланган кўргазмада 81 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

18–20 июль кунлари мамлакатга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.

custom img

"Қўқон патири" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу маҳсулот сифати ва гастрономик брендини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Эндиликда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ва телефон рақамларини онлайн бошқара олади

My.gov.uz порталида банк карталарини блоклаш, фойдаланилмаётган SIМ-карталарни ўчириш ва пуллик хизматларни текшириш имконияти яратилади.

custom img

Тошкентда Африкадан юборилган кокаин аниқланди

Шунингдек, Бўстонлиқда 17 минг 600 туп кўкнори ҳамда 9 туп каннабис ўсимликларини ноқонуний равишда экиб парваришлаётган шахс қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"