Қозоғистонда аёл полиция ходимининг устига қулаб тушди
Ходимнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди.

Қозоғистоннинг Арқалиқ шаҳрида 29 ёшли аёл 5-қават балконидан полициячининг устига қулаб тушди.
Хабарда айтилишича, аёл балконда осилиб қолгани ҳақидаги хабардан сўнг икки нафар полициячи келган ва улардан бири юқорига, аёл осилиб қолган хонадонга кўтарилган. Аммо аёл барибир осилиб турган жойидан тушиб кетган. Пастдаги полициячи эса уни тутиб олишга уринган.
Воқеа натижасида аёл киши жароҳатланмаган, полициячи эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.







