Жаҳон

Бразилияда собиқ президент тарафдорлари президент саройи ва конгресс биносига бостириб кирди

Болсонару тарафдорлари унинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда.

Бразилияда собиқ президент тарафдорлари президент саройи ва конгресс биносига бостириб кирди

 

Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонарунинг юзлаб тарафдорлари мамлакат Миллий Конгрессига бостириб кирди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, деб хабар берди ВВС.

 

Улар Олий суд биноси ва президент саройига ҳам кирган. Ҳужум уч соат давом этган. Шундан сўнг полиция тартибсизлик иштирокчиларини ҳибсга олган.

 

Бразилия парламенти ва бошқа ҳукумат биноларига ҳужум мамлакатнинг янги президенти Лула да Силванинг инаугурациясидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.

 

Болсонару тарафдорлари унинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда.

 

Айни пайтда амалий ташриф билан Сан-Паулу штатида бўлган Луис Инасио Лула да Силва исёнчилар «вандализм ва фашизм ҳаракатлари» содир этганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодиса мамлакат тарихида ҳеч қачон бўлмаган.

 

«Вандаллар сингари, улар ҳам олдиларидаги ҳамма нарсани вайрон қилмоқдалар. Хавфсизлик тўғри таъминланмаган деб ҳисоблаймиз. Айбдорларнинг ҳаммаси жазоланади», — дейди Лула.

 

Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг чап қанот етакчиси Луис Инасиу «Лула» да Силва ўтган сайловда Жаир Болсонаруни қийинчилик билан мағлуб этиб, учинчи марта президент бўлганди.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"