Жаҳон

Эрон собиқ президентининг қизи беш йилга қамалди

У ҳукуматга қарши намойишларни қўзғатганликда айбланди.

Эрон собиқ президентининг қизи беш йилга қамалди

 

Эрон Мажлиси (парламенти)нинг собиқ депутати ва таниқли аёллар ҳуқуқлари фаоли Фаэзе Хошеми-Рафсанжоний ҳукуматга қарши намойишларни қўзғатганликда айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Fars Haber” ахборот агентлигига таяниб ЎзА хабар берди.

 

Айтилишича, Ислом Республикаси собиқ президенти Али Акбар Хошеми-Рафсанжонийнинг (1934-2017 йиллар) қизи 27 сентябрь куни ҳибсга олинган эди.

 

Хошеми-Рафсанжоний ноқонуний йиғилишларда қатнашгани учун аввал ҳам бир неча бор судланган. 2009 йилда у беш йилга сиёсий, маданий ва маърифий фаолиятдан четлаштирилганди.  

 

2011 йилда фаол ислоҳотчилар ҳаракати етакчиси Мир Ҳусейн Мусавийни қўллаб-қувватлаган митингда нутқ сўзлагани учун қамоққа тушган эди. 2017 йилда у Эрон ҳукумати амалдорларга нисбатан туҳмат маълумотлар тарқатгани учун олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

 

Ўтган йилнинг март ойида фаол 15 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилингани тўғрисида хабар берилган эди. Қўшимча жазо сифатида собиқ депутат икки йилга ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.