Ўзбекистон

Ватан поспонлари байрами тантанали нишонланди

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганига 31 йил тўлди.

Ватан поспонлари байрами тантанали нишонланди

 

Бугун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 338-мактабда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди. Тадбирда меҳмон сифатида Ички ишлар академияси харбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Рустамов Махмуджон Турабжонович, ИИВ оркестр хонандаси Каримов Фазлиддин Нуритдинович ва академия ўқитувчиси, капитан Акбархўжаев Камол Абрал ўғли иштирок этди.

 

Тадбир ўқувчилар ижро этган куй-қўшиқлар билан бошланди. Бундан ташқари ватанни мадҳ этувчи шеърлар томошабинларда илиқ таассурот қолдирди. “Кўзмунчоқ” рақс гуруҳи томонидан ижро этилган рақс барчанинг олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, тадбир давомида ички ишлар соҳасида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган подполковник Маҳмуджон Рустамов сўз олиб ўқувчиларга ва тадбир иштирокчиларига ҳарбий соҳа бўйича бир қанча тушунчалар берди. У байрам муносабати билан барча ватан поспонларини самимий табриклади. Ички ишлар академияси ўқувчиларининг саҳна кўриниши эса юртга бўлган муҳаббат туйғуларини яна бир бор жўшқинлантириб юборди.

 

Маълумот учун, бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганига 31 йил тўлди.

 

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.