Жаҳон

Грузия нима учун Украинага ҳарбий ёрдам бермайди?

Мамлакат бош вазири ўринбосари бу масалага ойдинлик киритди.

Грузия нима учун Украинага ҳарбий ёрдам бермайди?

 

Грузия ўзини Украина низосига тортилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Тея Цулукиани маълум қилди.

 

Бундан аввал Украинанинг Грузиядаги ишончли вакили Андрей Касьянов “Европа ҳақиқати” нашрига ёзган мақоласида Киев Тбилисидан 2008 йилда тақдим этилган “Бук” тизимларини қайтиришни сўраганини ёзганди. Грузия мудофаа вазирлиги бунга рад жавобини бериб, техника учун бир неча миллион доллар тўланганини маълум қилган.

 

“Жавоб битта — грузин ҳукумати Грузия давлатини ҳарбий қарама-қаршиликка тортишга бўлган уринишларга йўл қўймайди. Шунинг учун биз можаронинг ҳеч қайси томонига ҳарбий ёрдам бермаймиз”, – деган Цулукиани.

 

Тбилиси бундан аввал ҳам Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишдан бош тортганди. Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк эса Грузияни қарийб бир йиллик низодан кейин ҳам кимнинг тарафида туришни билмасликда айблаганди.

 

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.