Жаҳон

Ваъда қилинган инқироз қани?

Европада кузатилаётган энергетик инқироз натижасида оғир саноатда ишлаб чиқариш пасайди. Айрим таҳлилчилар ЕИга йирик иқтисодий инқирозни “ваъда қилганди”. Аммо сўнгги маълумотлар бу прогнозларни оқламади.

Ваъда қилинган инқироз қани?

 

Cўнгги 50 йилда кузатилмаган энергетик инқирозга қарамай, Европада саноат ишлаб чиқариши ўсишда давом этмоқда. Ваъда қилинган инқироз қани?

 

Сўнгги вақтларда турли ОАВда ЕИда ишлаб чиқариш кескин пасайгани тўғрисида хабарлар кўпайганди. Тўғри, турли тармоқ корхоналари ёпилгани рост, аммо бу умумий балансга таъсир кўрсатгани йўқ. Бир неча ой давомида айрим компаниялар ёпилганига қарамай, бошқа янгилари очилишда давом этди. Бу ерда умумий вазият ва структурани тушуниш муҳим.

 

2022 йилда энг кўп зарар Европа кимё саноатига етказилган. У йил давомида 15 фоизга пасайди (охирги 30 йилдаги энг йирик инқироз). Металлургия тармоғи 6,4 фоизга қулаган. Хусусан, темир қазиб олиш 12,6 фоизга пасайган.

 

Нефть ва газ қазиб олиш 7,6 фоизга камайди. Бошқа нометаллургия минераллар қазиб олиш эса 4,4 фоизга пасайган. Аммо нефть-газ тармоғига хизмат кўрсатиш 15 фоизга ўсди.

 

Қоғоз ва қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,8 фоизга камайди. Бу кўрсаткич ёғоч саноатида минус 5 фоизни ва резина ишлаб чиқаришда минус 3,7 фоизни ташкил этди.

 

Ўсиш, асосан, илмий тармоқларда кузатилган. Ишлаб чиқариш шу йўналишга қараб кескин силжиган. Масалан, фармацевтика фантастик ўсиш қайд этган — 33 фоиз. Бу тарихда кузатилмаган ҳолат. Компьютер ва алоқа воситаларини ишлаб чиқариш 18 фоизга кўпайган.

 

Автомобиль ва машинасозлик тармоқларида ҳам ривожланиш кузатилган. Жумладан, автотранспорт воситалари, тиркама ва ярим тиркамаларни ишлаб чиқариш 12 фоизга ошган.

 

Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, иқтисодиётнинг янги тармоқлари кескин ўсишни қайд этмоқда. Паст маржиналли тармоқларда эса, аксинча, пасайиш давом этмоқда.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"