Жаҳон

Эрон Россияга қирувчи самолётлар олишга яқин

Буюртма март ойида етказиб берилади.

Эрон Россияга қирувчи самолётлар олишга яқин

 

Теҳрон Москвага мудофаа тизимлари, ракеталар ва вертолётлар буюртма қилган. 

 

"Tasnim" агентлигининг хабар беришича, су-35 кўп мақсадли суперманеврли қирувчи самолётлари 21-мартгача етиб келиши керак.

 

"Биз Россияга мудофаа тизимлари, ракеталар ва вертолётлар учун буюртмалар юбордик. Бу қуролларнинг аксарияти тез орада мамлакатга киради", — деган Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси аъзоси Шаҳрияр Ҳайдарий.

 

Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, бригада генерали Ҳамид Ваҳидий 2022-йил сентябрида Москвадан су-35 сотиб олиш кун тартибида эканини таъкидлаган эди.

 

2022 йил 24 декабрь куни Исроилнинг “i24news” телеканали Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий келишувларни кузатувчи разведка манбаларига таяниб, Россия тез орада Эронга қирувчи самолётлар эскадрилясини етказиб бериши ҳақида хабар берди.

 

Катта эҳтимол билан, бу дастлаб Миср учун мўлжалланган 24 та су-35 қирувчиси бўлган, деб хабар берди телеканал. Разведка маълумотларига кўра, эронлик учувчилар аллақачон ушбу самолётларда машғулотлар олиб борган.

 

Эрон ўз навбатида Россияга етказиб берилган 1700 та дрондан ташқари яна 300 та Шаҳед-136 камикадзе дронларининг партиясини юбориши керак эди. Москва Украинага зарба бериш учун Эрон қуролидан фойдаланганини рад этиб келади.

 

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"