Жаҳон

Қозоғистонга кириш қоидалари кучайтирилди

Янги тартиб 27 январдан амал қилади.

Қозоғистонга кириш қоидалари кучайтирилди

 

Қозоғистон ҳукумати хорижликларнинг республикага кириши ва қолиши қоидаларини ўзгартирди. 27-январдан амал қиладиган янги тартибга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар фуқаролари, жумладан, россияликлар Қозоғистонда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолишлари мумкин.

 

Муддати тугаётган муҳожирлар мамлакатни тарк этиб, яшаш муддатини ўзгартириб қайтишлари мумкин.

 

Агар ушбу муддат ошиб кетган бўлса, мамлакатни тарк этган чет эл фуқаросига кириш тақиқланади. Вақтинчалик яшаш учун рухсатномага эга бўлганларга янги қоидалар таъсир қилмайди.

 

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги 2022 йил ноябрида «висаран» тартибидан воз кечишни таклиф қилганди. Миграция қоидаларини ўзгартириш муҳожирларнинг мамлакатга кириб келиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши курашишга ёрдам беради.

 

2022 йилда Қозоғистонга 5,6 миллиондан ортиқ хорижлик келган. Уларнинг 2,9 миллиони россияликлардир. Таъкидланишича, сентябрь ойининг охиридан бери Қозоғистонга келган деярли 150 минг Россия фуқаролари республикада қолган. Улардан 36 минг нафари вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.