Жаҳон

Лавров Беларуснинг Россия билан “тили бирлиги”ни тан олди

Россия ТИВ раҳбари Александр Лукашенко билан учрашди

Лавров Беларуснинг Россия билан “тили бирлиги”ни тан олди

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларус президенти Александр Лукашенко билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат Украинадаги ҳарбий операция давомида қандай мақсадларга эришиш кераклиги борасида умумий позицияга эга.

 

Сергей Лавровнинг айтишича, суҳбат чоғида у Беларус президенти билан ҳарбий амалиётлар доирасида Украинадаги вазият қандай ривожланаётгани ҳақида фикр алмашган.

 

“Бу ерда қандай мақсадларга эришиш кераклиги биламиз. Биз Россия ёки Беларусга хоҳ у Украина бўлсин, хоҳ бошқа давлатнинг таҳдидларига йўл қўймасликни таъминлаш борасида ягона позицияга эгамиз”, — деди вазир.

 

Жаноб Лавров Минскка икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ҳайъатларининг қўшма мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Ташриф доирасида Александр Лукашенко ва Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашувлар бўлган. Музокаралар якуни бўйича 2023 йилга мўлжалланган ТИВлараро маслаҳатлашувлар режаси ва ҳукуматлараро меморандум ҳамда йиғилиш қарори имзоланган.

 

Россия ва Беларус 2021 йил сентябрида интеграция дастурлари бўйича келишиб олган. Ўтган йилнинг октябрь ойида Александр Лукашенко ва Владимир Путин Беларус ва Россиянинг қўшма ҳарбий гуруҳини тузиш бўйича келишувга эришганди. Беларус Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, гуруҳдаги РФ контингенти 9 минг кишидан бироз камроқ.

 

Кремль Владимир Путин Александр Лукашенкони Украинадаги можарода иштирок этишга мажбурламаслигини айтди. Пентагон ҳам Беларуснинг можарога киришмоқчи эканлиги ҳақида ҳеч қандай аломат йўқлигини айтган.

 

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

custom img

Исроилнинг Ливан жанубига берган зарбаларидан 11 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола бор, яна 19 киши жароҳатланган.

custom img

“Ҳормуз бўғози Эронники бўлиб қолади” — Эрон

Эрон Доналд Трампнинг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига жавоб берди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"