Ўзбекистон

Андижондаги чойхонада ёнғин чиқди

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган.

Андижондаги чойхонада ёнғин чиқди

 

Бугун, 21 январь куни Андижон вилоятининг Андижон туманидаги чойхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

       

Қайд этилишича, соат 14:41 да Андижон туманининг Қўшариқ даҳасида жойлашган чойхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да қуршаб олинган ва соат 15:00 да бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида чойхонанинг тахминан 70 квадрат метр майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Бухорода 300 миллион долларлик аэропорт қурилмоқда: у 20 та самолётга хизмат кўрсатади

Бухорода 300 миллион долларлик аэропорт қурилмоқда: у 20 та самолётга хизмат кўрсатади

Келаси йили Бухородан Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайнга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Вилоятда 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

41 ёшли эркак йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

Экстремистик материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар рамзларини тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

“Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилдими? Энди онлайн шикоят қилиш мумкин

“Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилдими? Энди онлайн шикоят қилиш мумкин

Мурожаатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти ўтказилади

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти ўтказилади

Унда 24 давлатдан 33 та делегация ва 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

28 кун комада ётди: Самарқандда тириклайин кўмилган эркак вафот этди

28 кун комада ётди: Самарқандда тириклайин кўмилган эркак вафот этди

Гумонланувчилар 32 ёшли эркакни аввал арматура билан калтаклаб, сўнг овлоқ жойга олиб бориб кўмишган.

Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўшда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.