Жаҳон

Америкалик сиёсатчи: Байденнинг истеъфоси — инсониятнинг энг ёмон муаммоларига ечим

Кентукки губернаторлигига номзод Жеффри Янг тез-тез АҚШ президентларини танқид қилиб туради.

Америкалик сиёсатчи: Байденнинг истеъфоси — инсониятнинг энг ёмон муаммоларига ечим

 

АҚШ президентининг истеъфога чиқиши, у ким бўлишидан қатъи назар, инсониятнинг энг оғир муаммоларини ҳал қилиши мумкин. Бу фикрни америкалик сиёсатчи, Кентукки губернаторлигига номзод Жеффри Янг билдирди.

 

Аввалроқ 66 ёшли сиёсатчи АҚШнинг 1945 йилдан буёнги барча президентларини ҳарбий жиноятчилар деб ҳисоблаш мумкинлигини айтганди.

 

"Агар кимдир бу даҳшатли вазиятда нима қилишимиз керак?" деб сўраса, менинг жавобим ҳар доим "импичмент жараёнини бошлаш ва АҚШ президенти ва унинг миллий хавфсизлик гуруҳини олиб ташлаш бўлади. Бу ҳар доим энг яхши жавобдир. ", — деб ёзди у Twitter'да.

 

Янг 2012 йилдан бери Кентукки штатида бир неча бор сайловда қатнашган, бироқ ҳеч қачон муваффақият қозонмаган.

custom img

Доҳада АҚШ ва Эрон ўртасидаги билвосита музокаралар ўтказилмоқда

Мулоқот воситачилар орқали олиб борилмоқда.

custom img

Қозоғистондa икки палатали парламент фаолияти якунланди

Қозоғистон президенти янги сиёсий тизим — Қурултой фаолияти қонун ижодкорлигига янгича ёндашув асосида ташкил этилишини таъкидлади.

custom img

Покистонда ўқув маркази томи қулаши оқибатида 14 нафар бола ҳалок бўлди

Покистон Президенти ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.

custom img

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўзгарди

Садир Жапаров МХДҚ раиси Жумғалбек Шабданбековни бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилди.

custom img

Трамп бензин нархларини пасайтиришни талаб қилиб, сотувчиларга таҳдид қилди

АҚШ президенти нархларни сунъий ошириш ноқонуний эканини таъкидлаб, бунга амал қилинмаса, "катта муаммолар" юзага келишини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзилада АҚШдан депортация қилинганлар жойлаштирилган меҳмонхона қулаб тушди — АBС

Меҳмонхона вайрон бўлиши оқибатида айрим депортация қилинган фуқаролар ҳалок бўлган, бошқалари эса бедарак йўқолган.

custom img

Қирғизистондаги мактаблар 12 йиллик таълим тизимига ўтди

Янги тартибга кўра, умумий таълим 6+3+3 модели асосида 12 йил давом этади.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

Тошқинлар 96 та қишлоқни сув остида қолдирди, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"