Биринчи Президент шифохонадан чиқди
Назарбоевнинг ўтган ҳафтада юраги операция қилинганди.

Қозоғистоннинг 82 ёшли биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шифохонадан чиқди. Бу ҳақда Остонадаги миллий кардиохирургия илмий маркази маълум қилди.
"У аҳволи яхшиланиши сабабли чиқарилди", — дейилади марказ ахборотида.
20 январь куни Назарбоевнинг юраги операция қилингани маълум бўлганди. Унинг матбуот хизмати амалиёт муваффақиятли ўтганини қайд этган.







