Жаҳон

Бразилияда содир бўлган автоҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди

Токантинс штатида мобил тиббий фургон юк машинаси билан тўқнашиб кетди.

Бразилияда содир бўлган автоҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди

 

Токантинс штатида мобил тиббий фургон юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 12 киши, жумладан, бир чақалоқ ҳалок бўлди, яна икки киши оғир яраланди. Бу ҳақда ҳарбий полицияга таяниб маҳаллий ОАВ хабар берди.

 

Хитойнинг «Синьхуа» ахборот агентлиги хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса чоршанбага ўтар кечаси Нативидади муниципалитети яқинида содир бўлган. Икки машина тўқнашиб кетди.

 

Қурбонлар орасида микроавтобусда 7 нафар аёл, 4 нафар эркак ва бир нафар чақалоқ бўлган. Яна икки йўловчи жиддий жароҳат олган. Алмас шаҳри соғлиқни сақлаш котибиятига тегишли фургон Токантинс штатининг маъмурий маркази Палмас шаҳридан қайтаётган бўлган.

 

Хабарда Айтилишича, юк машинасида бўлган эркак ва аёл енгил тан жароҳатлари олган ва улар қисқа вақтдан сўнг касалхонадан чиқарилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.