Ўзбекистон

Навоийдаги Бўстон қишлоғида бўрилар кундузи одамларни қўрқитаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси муносабат билдирди.

Навоийдаги Бўстон қишлоғида бўрилар кундузи одамларни қўрқитаётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Нурота туманидаги Бўстон қишлоғида кундуз куни бўрилар юргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси маълумот берди.

 

Ҳолат Нурота тумани Экология бўлими, Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Навоий вилоят бўлими ходимлари ҳамда туман ИИБ бўлими томонидан ўрганилган.

 

Ўрганиш давомида маҳалла оқсоқоллари билан суҳбат ўтқазилганда видеода акс эттирилган бўрилар Нурота туманининг қўшни қишлоқлари, яъни Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштомғоли, Чиноқ ва Тепалик қишлоқларида содир бўлганлиги аниқланган. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Қаттақўрғон тумани Экология бўлимига хабар берилган.

 

“Шунингдек, Нурота туманидаги «Бўстон» МФЙнинг тоғ ҳудудлари атрофида истиқомат қиладиган аҳолига ўзларининг чорва молларини вақтинчалик тоғ ҳудудларга боқиш учун олиб чиқмаслиги тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда  ўзбек компанияларини глобал бозорларда фаолият юритишга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

custom img

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

“Эко-фаол фуқаро” платформаси 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

custom img

Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди

IPO жараёнида “BlackRock”, “Franklin Resources” ва “Redwheel” каби йирик халқаро инвесторлар иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлади.

custom img

Наманганда “Медиа ҳафталик” бошланди

"Медиа ҳафталик" 22 майга қадар давом этади.

custom img

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ёш тадқиқотчиларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ушбу лойиҳа доирасида 18 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида халқаро эксперт профессор Полин Якобснинг оммавий маърузаси тингланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"