Жаҳон

Грузия ва Россия ўзаро яқинлашмоқдами?

РФнинг Украинага қарши ҳарбий агрессияси даврида Грузия иқтисодиёти 10 фоизга ўсди.

Грузия ва Россия ўзаро яқинлашмоқдами?

 

Россия ва Грузия ўртасида авиақатновлар 2019 йилда тўхтатилган эди. Бунга ўша пайтда мамлакат парламентида кўриниш берган РФ Давлат думаси депутати Сергей Гаврилов ва бунинг ортидан бошланган Тбилисидаги норозилик намойишлари сабаб бўлганди. Оммавий жанжал ортидан Москва бир томонлама авиақатновларни бекор қилади.

 

“Гаврилов туни”дан сўнг орадан 4 йил ўтди. Ҳозирда икки давлат пойтахтида тўғридан тўғри рейсларни тиклаш вақти келди, деб ҳисоблашмоқда.

 

Авиақатновлар тикланиши: ҳукумат рози, президент қарши

 

“РФда миллионга яқин фуқароларимиз ва этник грузинлар яшайди. 2019 йилда қабул қилинган қарор уларнинг ҳаётини оғирлаштирди. Агар парвозлар қайта тикланса, бу фуқароларимиз учун муҳим қадам бўлади ва фақатгина олқишланади” – деган “Грузин орзуси” партияси раиси Ираклий Кобахидзе.

 

Ҳукмрон партиянинг танқидчилари эса буни Москвага қуллуқ қилиш ва “Россия билан авиация соҳасида коллаборация” сифатида баҳолашди.

 

Тбилисидаги Илья давлат университети профессори Гия Нодия авиақатновларнинг тикланишини РФнинг рамзий ишораси сифатида кўради.

 

“Кремль нуқтаи назари билан қараганда, Тбилиси Украинага қарши урушда нейтралликни сақлаб қолди ва шу тариқа ўзини яхши тутмоқда. Бунинг эвазига Грузияни “тақдирлашга” қарор қилишди” , — дейди Нодия.

 

Авиақатновлар тикланишини Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳам қоралаб чиқди. Аммо у парламентар республикада таъсир дастакларига эга эмас.

 

“Ҳамкор давлатларимиз Украинанинг фидокорона курашини сўз ёки амал билан қўллаб-қувватлаган бир пайтда, менинг ёки грузин жамиятининг катта қисмининг фикрича, ҳукумат ва ҳукмрон партия позицияси, юмшоқ қилиб айтганда, тушунарсиз”, – деган президент.

 

У нафақат авиақатновлар тикланишини тўхтатиш, балки, россияликларнинг Грузияда бўлиб туриши қоидаларини кучайтиришга чақирган. Ўтказилган сўровномаларга кўра, мамлакат аҳолисининг 78 фоизи икки давлат ўртасида виза режимини жорий этиш тарафдори. Шунга қарамай, ҳукумат бу каби чораларни кўришни истамаяпти. Аммо мухолифат бундан қаттиқ хавотирда: айрим сиёсий доиралар Грузияга кириб келаётганлар орасида Владимир Путиннинг тарафдорлари бўлиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

 

Ҳукумат ва президент ўртасидаги муносабатлар “Грузин орзуси” партиясининг Ғарбга қарши риторикаси ошганидан сўнг янада кучайди. Зурабишвилининг фикрича, муҳим ҳамкорларни танқид қилиш ЕИ томон ҳаракатланаётган Грузияга катта зарар келтириши мумкин.

 

Нима учун Грузия нейтрал бўлиб қолмоқда?

 

Грузия Россияга нисбатан халқаро санкцияларга овоз берган бўлса-да, Тбилиси ўз миллий санкцияларини жорий этмади. Бунинг эвазига грузинлар РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг мақтовига “сазовор бўлди”. Дипломат Грузия ҳукуматининг матонатли эканини ва “Ғарб босимига дош бераётгани”ни айтганди. Аммо жаноб Лавровнинг эътирофи грузин жамияти томонидан салбий қабул қилинди. Москванинг бундай риторикаси ҳукмрон партия мухолифларига амалдаги ҳукуматни россияпараст курсда айблашига хизмат қилади.

 

Кўпчилик Грузиянинг “норасмий етакчиси” деб ҳисоблайдиган Бидзина Иванишвилининг собиқ маслаҳатчиси бўлган Гия Хухашвилининг фикрича, Тбилиси аввалбошданоқ Москвага ишонган.

 

“Унинг фикрича, Россия Украинани мағлуб этадиган қудратли давлат. Улар ўз сиёсатини шу каби прогнозлар асосида қуради, Москва эса буни назардан қочирмайди”, – деган у.

 

Иқтисодий манфаатлар

 

Грузин сиёсатчилари мамлакат нейтраллини ресупбликанинг иқтисодий манфаатлари билан ҳам изоҳлайди. Грузия миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши агрессиясидан сўнг мамлакат ЯИМ 10 фоизга ўсди, миллий валюта лари эса рекорд даражада мустаҳкаланишда давом этмоқда. Иқтисодчилар буни харид қобилияти юқори бўлган россияликларнинг мамлакатга кириб келиши билан боғламоқда.

 

Шунингдек, экспертлар Россия билан савдонинг ошиши ҳам иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатганини таъкидлашган. 2022 йилда икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ярим йил ичида 50 фоизга кўпайди. Арманистон ва Туркиядан Грузия орқали РФга транзит ҳам рекорд даражада ошган. Шунингдек, Тбилисини Россияга санкциявий товарларни етказиб бераётган постсовет давлатлардан бири сифатида гумонлашмоқда. Аммо бу мамлакат президенти ва бош вазири томонидан инкор этиб келинади.

 

Ўзаро савдонинг ошиши ҳаммага ҳам мақбул келмаяпти.

 

“Москва савдони ўз сиёсий мақсадларида ишлатиши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. биз буни китоблар орқали эмас, балки тарихий тажриба орқали биламиз”, – деган Кавказ университети иқтисодиёт факультети декани Сосо Берикашвили.

 

Сиёсатшунос Гия Нодия ҳам шунга яқин фикрларни айтган.

 

“Лавров ва Путин ҳозирча ҳаммасидан рози. Аммо Грузия бошқа тарафга қараб юриши билан улар, аввалгидек грузин виносининг санитар талабларга тўғри келмайди деб ҳисоблаб, эмарго жорий этишади”,  деб қайд этган у.

 

Берикашвили мамлакат иқтисодиётининг Россияга қарамлигини камайтириш учун йўналишни Европа бозорларига қаратиш кераклигини айтган.

 

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.