Ўзбекистон

Ҳудудларда газ захираси етарлими?

Энергетика вазирлиги масъул ходими ҳозирда ҳудудларда мавжуд газ захираси ҳақида маълумот берди.

Ҳудудларда газ захираси етарлими?

 

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилишича, 29 январь куни электр станциялар орқали 222 млн 500 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Республика истеъмолчиларига 217 млн 700 минг кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

 

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 145 млн 400 минг куб метр табиий газ ва 1100 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳозирда ҳудудларда 2 500 тонна суюлтирилган газ ҳамда 23 500 дона газ баллонлари захираси мавжуд.

 

Аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 минг 400 тонна кўмир ҳудудлардаги омборларга ортиб юборилди.

 

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

 

Зарур чора сифатида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида бир ярим соатдан икки соатгача чекловлар киритилди.

 

Кўрилган чоралар натижасида электр тармоқларида юзага келган носозликларни тўлиқ бартараф этишга эришилди.

 

Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижаси 1 кунда 11 та маҳалладаги 12 минг 784 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.

 

Бугунги кунда Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим хонадонларида газ босимини меъёрга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Газ тармоқларида содир бўлаётган носозликларни бартараф этиш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилган бўлиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган ва кузатилаётган носозликларни бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1 000 дан ортиқ махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар жойларда муаммоларни тезкорлик билан бартараф этилишини таъминламоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.