Ўзбекистон

Ўзбекистонда электрга бўлган талаб ҳар йили 5-5,3 фоизга ошиши кутилмоқда

ПМТИ мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2035 йилгача бўлган давр учун аҳоли сони прогнозларининг ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига таъсири ўрганилди.

Ўзбекистонда электрга бўлган талаб ҳар йили 5-5,3 фоизга ошиши кутилмоқда

 

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти тадқиқотларига кўра, 2035 йилга бориб, мамлакат аҳолиси 45,6 млн кишидан ошиши кутилмоқда. Ушбу йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900−950 минг гўдак дунёга келади.

 

3−6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси 90 фоизга етиши кутиляпти ва бунинг учун мактабгача таълим муассасаларида 1264 минг нафар бола учун янги ўринлар ташкил этиш зарур.

 

Прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб, 7−17 ёш оралиғидаги болалар сони 9,7 млн нафардан зиёдроқни ташкил этади. Бу эса мактабларда қўшимча 8,2 млн ўқувчи ўрнини яратишни талаб қилади.

 

2035 йилга бориб, амбулатор-поликлиникалар сонини 8450 бирликка (2022 йил бошида 6676 та) етказиш зарур.

 

Бундан ташқари, ушбу давргача аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби эса ҳар йили 5−5,3 фоизга ошиши кутилмоқда. Аҳоли ва умуман иқтисодиётнинг ўсиб бораётган талабини қондириш учун 2030-йилгача энергия қувватини мавжуд даражага нисбатан камида 1,7 баробар оширишни тақозо этмоқда. Талабнинг тахминан 8−10 фоизини ташкил этадиган мавжуд тақчиллик тўлдирилиши билан ўсиб бораётган аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 2035 йилгача бўлган даврда тахминан 6,2−6,5 фоиз ўсади.

 

ПМТИ мутахассислари тадқиқот натижаларига кўра қатор таклифларни ҳам берди. Хусусан, давлат қарзи ортиб бораётган шароитда фискал юкни енгиллаштириш мақсадида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хусусий иштирокчилар билан тизимли иш олиб бориш, уларга лицензия ва бошқа рухсатномаларни бериш тартибини соддалаштириш керак.

 

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари бюджет маблағларини тақсимлаш ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ўрта муддатли режалаштиришда демографик ривожланиш прогнозларини ҳисобга олиши зарур.

 

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро ва маҳаллий иштирокчилар, шунингдек, тегишли технологияларни етказиб берувчилар Ўзбекистонга сармоя киритиш борасидаги қарорларни қабул қилишда демографик прогнозларни инобатга олган ҳолда, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига ўрта муддатли талаб мавжуд эканига ишончи комил бўлиши мумкин.

 

"Демографик юкнинг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда энергетика тизимларини бошқариш ва ривожлантириш борасида мутлақо янги ёндашувларни ишлаб чиқиш талаб этилади. Миллий энергетика тизимини имкон қадар тезроқ ядро, водород ва бошқа муқобил „яшил“ технологиялардан фойдаланишга асосланган янги технологик платформа параметрларига интеграциялашнинг долзарблиги ортиб бормоқда", — дейилади ҳисоботда.

 

Узоқ муддатли истиқболда аҳолини ресурслар билан барқарор таъминлашнинг омили сифатида энергетика, сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни мувофиқлаштирилган ҳолда, босқичма-босқич ўтказиш тавсия этилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"