Сиёсат

АҚШ учинчи мамлакат орқали Украинага Ф-16 самолётларини етказиб бериши мумкин

Қўшма штатлар ва Европа расмийлари бундай юклар Дания ёки Нидерландия орқали етказиб берилиши мумкинлигига ишонишади.

АҚШ учинчи мамлакат орқали Украинага Ф-16 самолётларини етказиб бериши мумкин

 

 

АҚШ Президенти Жо Байденнинг рад этиши Оқ уй маъмуриятининг кейинчалик Украинага Ф-16 самолётларини бериш ёки бошқа мамлакатларга Америкада ишлаб чиқарилган Ф-16 самолётларини реэкспорт қилиш имконини берувчи келишувни ишлаб чиқишга тўсқинлик қилмайди. 

 

"The New York Times" газетасининг ёзишича, АҚШ ва Европа расмийлари бундай юклар Дания ёки Нидерландия орқали етказиб берилиши мумкинлигига ишонишади.

 

31 январь куни Украина Президентининг бош маслаҳатчиси Андрей Ермак “Ф-16 қирувчи самолётларини олиш бўйича ишлар давом этаётганини” айтди ва Украина “Полшадан ижобий белгиларни кўрмоқда, ҳукумат уларни НАТО билан келишилган ҳолда топширишга тайёр."

 

Шунингдек, аввалроқ Нидерландия ташқи ишлар вазири Вопке Хекстран тегишли сўров келиб тушган тақдирда ҳукумат Киевнинг Ф-16 самолётлари бўйича сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди.

 

НЙТънинг қайд этишича, Байден маъмурияти Украинага қирувчи самолётлар юборилишига йўқ демоқда. Бироқ расмийлар бу «йўқ» вақтинчалик бўлса керак, деб айтишади.

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди

АҚШ Президенти Вашингтонда ўрнатилган ўзбек миллий айвонларини яратган ҳунармандларнинг маҳоратини юқори баҳолаб, уларни ҳақиқий истеъдод соҳиблари деб атади.

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Расмий маросимдан сўнг Ўзбекистон ва Иордания етакчилари олий даражадаги музокараларни бошлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.