Андижонда метан “заправкалар” иш графиги ўзгарди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Андижонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига тегишли режа-графикка ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, газ таъминотининг аста-секинлик билан яхшиланиши сабабли 5-февралдан бошлаб АГТКШлар фаолияти соат 08:00 дан 12:00 га қадар олиб борилади.
АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.







