Ўзбекистон

Бухорода ноқонуний диний таълим берувчилар аниқланди

Ҳолат юзасидан ИИБ маълумот берди.

Бухорода ноқонуний диний таълим берувчилар аниқланди

 

Бухоро вилоятининг Пешку туманида 31 январь куни ноқонуний диний таълим ўргатиш билан шуғулланаётган ўқув маркази аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган S.Sh. ва 1990 йилда туғилган X.B.lar ташкил этган «Мисвоҳ» номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида 9 нафар вояга етмаган ёшлар ва 19 нафар катта ёшдаги шахсларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келинаётгани аниқланган.

 

Бундан ташқари, 1993 йилда туғилган T.M. Телеграм мессенжерида «Муслималар» номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга онлайн тарзда диний таълим бераётганлиги аниқланган.

 

Ўтказилган суриштирув тадбирлари жараёнида T.M. расмий ҳужжатлари бўлмаган ҳолда араб тилини ўргатиш баҳонасида ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётгани маълум бўлган.

 

Жавобгар шахслар Ўзбекистон Олий суди томонидан фаолияти тақиқланган «Содиқ Самарқандий»нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган.

 

“Ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасида (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўзда тутилган ноқонуний ҳаракатлар мавжуд”, — дейилади хабарда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.