Жаҳон

Россия нефтига қўйилган чеклов ўз самарасини берди

Россиянинг даромади 30 фоизга камайган.

Россия нефтига қўйилган чеклов ўз самарасини берди

 

Россия нефтига нарх чегарасининг жорий этилиши муносабати билан январь ойида Россиянинг нефть ва газдан тушган даромадлари учдан бирига қисқарди. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, январь ойида Россия нефть ва газ сотишдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллиард еврога кам даромад олган — даромаднинг пасайиши 30 фоизни ташкил этди.

 

Таҳлилчиларга кўра, Европанинг Россия нефтининг импортини тақиқлаши ва Ғарб давлатлари томонидан ўрнатилган нарх чегараси Россияга кунига 160 миллион еврога тушади.

 

Европа Иттифоқининг Россия нефтига денгиз орқали етказиб бериладиган эмбаргоси 5 декабрдан кучга кирди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи, G7 давлатлари ва Австралия Россия нефть етказиб беришнинг бир баррелига 60 доллардан юқори чегарани белгилади.

 

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Кенгаши 5 февраль куни Россиядан келадиган нефть маҳсулотларига иккита нарх чегараси белгилашга қарор қилди. Хом нефтга чегирма билан сотиладиган нефть маҳсулотлари бир баррель учун 45 доллардан юқори нархга эга бўлади.

 

Хом нефтга устама билан сотиладиган қайта ишланган нефть маҳсулотлари баррели учун 100 долларлик иккинчи чегара нархи ўрнатилади.

 

Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин нарх чегарасини жорий қилган давлатларга нефть етказиб беришни тақиқловчи фармонни имзолади.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.