Ёш ўзбек курашчилари зилзила ўчоғидан олиб чиқилди
Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Туркиянинг кучли зилзила эпимаркази бўлган Қахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
“Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади”, дейилади хабарда.







