Жаҳон

Бразилияда беморнинг қорнидан қайчи топилди

Шифокорлар уни операция пайтида унутиб қолдиришган.

Бразилияда беморнинг қорнидан қайчи топилди

 

Бразилиянинг Мато Гроссо штатида яшовчи сиёсатчи шифокорлар унинг қорнида жарроҳлик қайчи қолдиришганидан кейин оғриқ сезмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.

 

46 ёшли Клейтон Зенатта яқинда қорин бўшлиғида операцияни бошдан кечирди. Амалиёт давомида ичак ўсимтаси олиб ташланди. Эркак касалхонадан чиққанидан кейин қорнида қаттиқ оғриқлар пайдо бўла бошлаган.

 

Зенатта яна тиббий ёрдам сўради. Компьютер томографияси унинг қорин бўшлиғида бегона жисм — операция вақтида шифокор томонидан унутилган жарроҳлик қайчиси борлигини кўрсатди. Сиёсатчи иккинчи операция учун зудлик билан касалхонага ётқизилди.

 

Штат соғлиқни сақлаш департаменти беморнинг қорнида жарроҳлик асбоби нима сабабдан қолдирилганини аниқлаш учун тиббиёт муассасасида текширув ўтказмоқда. Сиёсатчи шифохона ва операцияни амалга оширган жарроҳни судга бериш ёки бермаслик ҳақида ҳали қарор қилгани йўқ.

 

“Мен бу ҳақда ўйламайман. Аммо келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз", — деди у.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.