Ўзбекистон

Қурувчи мактабни тўлиқ қайта таъмирлаб беради

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Қурувчи мактабни тўлиқ қайта таъмирлаб беради

 

Айтилишича, объектда шу кунга қадар Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан назорат тадбирлари мунтазам олиб борилиб, қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан пудратчи ва лойиҳачига 2 марта ёзма кўрсатма берилган ҳамда улар ижроси таъминланган. 

 

Кейинроқ объектни фойдаланишга топшириш бўйича ишчи комиссия аъзолари ва инспекция томонидан берилган  камчиликлар пудратчи томонидан тўлиқ бартараф этилмаганлиги сабабли, ҳозирги кунда ушбу фойдаланишга топшириш баённомаси инспекция томонидан расмийлаштирилмаган.  

 

Бинонинг техник ҳолатига келадиган бўлсак, унинг ташқи деворидаги ёриқлар сабаб том қисмидан тушаётган ёмғир сувлари бинонинг пойдевор қисмига кетаётганлиги оқибатида пойдеворда чўкиш юзага келган. Бугунги кунда юзага келган ёриқлар пудратчи томонидан таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътил вақтида қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма ҳам тақдим этилган.

 

Маълумот ўрнида, қурилиш обектида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишчи лойиҳа ҳужжатларига асосан 120 ўринли қўшимча бино қурилиши кўрсатилган бўлиб, ушбу бино қурилиши бош режада кўрсатилган ҳудудда кўп йиллик дарахтларни кесишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли аввал белгиланган жойдан бошқа ерга кўчирилган. Қурилиш жараёнида киритилган ўзгартиришларга буюртмачи томонидан 2020 йил март ойида баённома расмийлаштирилган.

custom img

Иркутскдаги касаллик гумони: Ўзбекистонда эпидемиологик назорат кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат бўйича вазият кузатилмоқда.

custom img

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

custom img

Бахтсиз ҳодиса ва оғир жароҳат: Россиядаги ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Унга парвоз вақтида икки нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси ҳамроҳлик қилган.

custom img

“Умра” эвазига 4800 доллар: ноқонуний хизмат кўрсатишга уриниш фош этилди

Зиёратни ташкил этишга ваколати бўлмаган шахс 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"