Ўзбекистон

Шофирконликлар муаммолари ҳал этилмоқда

Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида давом эттирмоқда.

Шофирконликлар муаммолари ҳал этилмоқда

 

Ўн саккизта вазирлик ва идоралар, вилоят, туман секторлари, соҳавий ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ва тезкор штаблар тузилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганилмоқда.

 

“Маҳаллабай” юриб, уйма-уй аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида масъуллар иштирокида ўқув-семинарлари ўтказилди.

 

Бугунга қадар томунда 50 та маҳаллада 35 150 та хонадон, 638 та ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилган.

 

Жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор  амалий ишлар бажарилди.

 

Хусусан, Шофиркон аҳолисига 695,4 тонна қўшимча суюлтирилган газ етказилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 89 та темир бетон таянчлар, 15 дона янги трансформаторлар ўрнатилди, 4 та трансформатор таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 14 та маҳаллада ишлар бошланган бўлиб, ҳозирга қадар 24 км тармоқ тортиш ишлари якунланди. Жами 49,8 км йўллар таъмирланди. Шундан, 6,1 км йўл асфальт қилинди, 39,7 км ички йўлларга шағал ётқизилди, 4 км йўл бетонлаштирилди.

 

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 481 нафар фуқарога 13,0 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 640 нафар фуқарога 1,7 млрд. сўм субсидия ажратилди.

 

425 нафар фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 295 нафари доимий иш билан таъминланди, 32 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 68 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 30 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

 

“Аёллар дафтари”га киритилган 395 нафар аёлларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 35 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 20 нафарига инкубатор, 51 нафар аёлларга мини печлар берилди, 18 нафар аёлларга уй-жой таъмири учун кўмак берилди.  

 

“Ёшлар дафтари”га киритилган 84 нафар ёшларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 57 нафар ёшларга контракт тўловлари тўлаб берилди, 15 нафарига тикув машинаси берилди, 6 нафар фуқарога даволаниш ҳаражатлари қоплаб берилди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.