Покистон Украинага қурол етказиб бердими?
Мамлакат ТИВ бу бўйича баёнот берди. Аввалроқ ОАВда Исломобод Киевга реактив тизимлар снарядларини бергани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинага қурол етказиб берилганини инкор қилди. Олдинроқ ОАВда бу ҳақдаги хабарлар чиққан эди.
"Покистон Украинага қурол етказиб бераётгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - деди вазирлик матбуот котиби Мумтоз Заҳро Балоч.
12 февраль куни Ҳиндистоннинг The Economic Times газетаси ўз манбаларига таяниб Покистон Украинага 10 мингдан ортиқ 122 миллиметрли реактив тизим снарядларини етказиб берганини ёзганди.







