Жаҳон

Шимолий Америка осмонидаги уриб туширилган объектлар аслида нима эди ?

АҚШ ва Канаданинг боши қотган.

Шимолий Америка осмонидаги уриб туширилган объектлар аслида нима эди ?

 

Канада ҳукумати ўтган ҳафта Канада ва АҚШ ҳаво кенгликларида уриб туширилган объектлар нима экани ва қайси давлатга тегишли эканини билмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.

 

"Биз бу объектлар нима эканлигини ҳали аниқ билмаймиз, лекин улар фуқаролик ҳаво қатновига ҳақиқий хавф туғдирганини биламиз, шунинг учун керакли чораларни кўришга мажбур бўлдик", — деди бош вазир.

 

Шимолий Америка Қўшма Аерокосмик Мудофаа Қўмондонлиги (НОРАД) томонидан уриб туширилган учта объект ҳақида Трюдо "ҳали жавоб берилиши керак бўлган кўплаб саволлар мавжудлигини" таъкидлади.

 

“Ва биз америкалик ҳамкорларимиз билан бу жавобларни топиш учун ишлаяпмиз”, - дея хулоса қилди у.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ўтган ҳафта Шимолий Америка осмонида уриб туширилган учта шар хорижий разведка машиналари эмас, балки хусусий компаниялар ёки тадқиқот муассасаларининг ҳаво шарлари бўлган, деб ҳисоблашини айтганди.

 

Ўтган ҳафта НОРАД учта номаълум объектни рўйхатдан ўтказди, улардан иккитаси АҚШ ҳарбийлари томонидан миллий ҳаво ҳудудида ва биттаси Канада ҳудудида уриб туширилган. Таъкидланишича, учала объект ҳам аввал уриб туширилган Хитой шаридан анча кичикроқ бўлиб, пастроқ баландликда ҳаракатланган ва ташқи кўриниши ҳам Хитой аэростатига ўхшамайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шимолий Америка осмонидаги уриб туширилган объектлар аслида нима эди ? | Zamon.uz