Иқтисодиёт

ЕТТБ: Россия бизнеси кўчиб келиши Марказий Осиё иқтисодиёти ўсишига ёрдам беради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари 2023 ва 2024 йилларда минтақада иқтисодий ўсиш юқори суръатларда қолишини прогноз қилмоқда.

ЕТТБ: Россия бизнеси кўчиб келиши Марказий Осиё иқтисодиёти ўсишига ёрдам беради

 

2023 йилда Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти 4.9 фоизга ва 2024 йилда 5.4 фоизга ўсади. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳисоботида сўз боради. 

 

Бунга сабаб қилиб уч омил кўрсатилган: инфратузилмага инвестициялар оқими, энерготашувчиларнинг баланд нархи ва Россия бизнеси релокацияси.

 

Банк фаолият юритадиган давлатлар ораcида 2023 йилда энг йирик ўртача ўсиш Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда юз бериши мумкин (барча минтақалар бўйича умумий прогноз +2.1 %). Реал ЯИМ энг кўп Тожикистон (8 фоиз), Қирғизистон ва Мўғулистон (7 фоиз), Туркманистон ва Ўзбекистон (6.5 фоиз)да ўсиши кутилмоқда. Қозоғистонда бу 3.5 фоиз атрофида бўлади.

 

Экспертлар Марказий Осиё ва Кавказга ЕИ, Буюк Британия ва АҚШдан экспорт кескин ошганини қайд этишган. Бу воситачилик савдосининг ошганини кўрсатади: импорт қилинган товарлар Россияга реэкспорт қилинади. Арманистон ва Қирғизистонда бундай савдо ЯИМнинг 4-6 фоизига тўғри келди. Бу ўз навбатида маҳаллий валюталарнинг долларга нисбатан мустаҳкамланишига сабаб бўлди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.