Жаҳон

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча президентлари билан йиғилиш уюштирди

Амалдаги давлат раҳбари ва собиқ президентлар бир-бирларини кечиришган.

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча президентлари билан йиғилиш уюштирди

 

Йиғилишда Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жеэнбеков иштирок этган. Учрашув жойи нейтрал ҳудуд сифатида белгиланган.

 

Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда катта мурожаат эълон қилди. Амалдаги ва собиқ президентларни бир столга ўтиришди.

 

“Мамлакат келажагини ўйласак, «Акаевники», «Бакиевники», «Атамбаевники», «Отунбоевники», «Жеэнбековники», ва бошқаларга бўлинишни бас қилиш керак. Қирғизистон халқининг бирлиги, эртанги кунини ўйлаш керак”, — деди Жапаров.

 

Собиқ президентлар Жапаровнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлади. Улар норозиликлари ҳақида гапириб, хатоларини тан олишган ва бир-бирларини кечиришган.

 

“Кечира билиш ва кечирилиш дин нуқтаи назаридан ҳам, аждодлар одатларидан ҳам буюк анъанадир. Агар Қирғизистон тараққиётини истасак, эски норозиликдан воз кечишимиз керак”, — дея қўшимча қилди амалдаги президент.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.