Жаҳон

Севги пулга сотилмайдими?

Жуфтини излаётган дунё миллиардерлари.

Севги пулга сотилмайдими?

 

Ҳатто дунёдаги энг бой одамлар ҳам севгида баъзан омадсиз бўлишади. Илон Маск ва Маккензи Скотт, Ким Кардашиан ва Тайлер Перри. Бу америкалик миллиардерлар ҳали ҳам ўз жуфтларини излашмоқда.

 

Сайёранинг энг бадавлат ва машҳур шахсларининг кўпчилиги бу йил севишганлар кунини ёлғиз ўтказди. Бу "Севгини пулга сотиб олиб бўлмайди" деган гапнинг исботими?

 

Уларнинг аксарияти ажримларни (бир марта, икки марта ёки ҳатто уч марта ҳам) бошдан кечирган. Хуллас, ёлғиз миллиардерлар билан танишинг.

 

Илон Маск

Бойлиги: 187,2 миллиард доллар

Tesla ва SpaceX каби компаниялар эгаси ҳозиргача уч марта ажримни бошдан кечирган.

Дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳали ҳам ҳақиқий севгисини изламоқда. Маск 2017 йилда Роллинг Стоне нашрига айтганидек:

“Агар мен ошиқ бўлмасам, содиқ муносабатда бўлмасам, ўзимни бахтли ҳис қилмайман. Ёнимда севган одамим бўлмаса, мен ҳеч қачон бахтли бўлмайман. Ёлғиз ухлашга, шунчаки, чидаб бўлмайди".

 

Жек Дорси

Бойлиги: 4,9 миллиард доллар

46 ёшли «Twitter» асосчиси ва собиқ бош директори Жек Дорси кўплаб аёллар билан муносабатда бўлган, аммо, умуман олганда, у шахсий ҳаётини реклама қилмайди. Технологик бизнесда бўлмаганида миллиардер лицензияга эга массаж терапевти сифатида ишлаши ва бир вақтнинг ўзида ҳатто мода дизайнери бўлиши мумкин эди.

Дорси билан танишмоқчи бўлган аёллар романтик кечки овқат ҳақида унутишлари керак. У кунига фақат бир марта, кечқурун овқатланади.

 

Лорен Пауэлл Жобс

Бойлиги: 12,5 миллиард доллар

2011 йилда турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг Стив Жобснинг беваси (улар 1991 йилда турмуш қуришган) таъсирчан инвестициялар соҳасидаги фаолиятга эътибор қаратди, Emerson Collective'га асос солди ва унда президент лавозимини эгаллади. Лореннинг «Apple» компанияси марҳум асосчисидан уч нафар фарзанди бор. Эрининг ўлимидан кейин у бир нечта эркаклар билан, жумладан, Бостоннинг собиқ мери Адриан Фенти ва Элевен Мадисон Парк ресторанининг ошпази Дениел Хемм билан учрашган, аммо ҳали ҳам турмуш қурмаган.

 

Браян Чески

Бойлиги: 9,1 миллиард доллар

Airbnb асосчиси ва бош директори 41 ёшли Браян Чески яқинда рассом Элисса Пател билан ишқий муносабатларини якунлади. У кўп вақтини севимли Софи лақабли ити билан ўтказади.

 

Мелинда Френч Гейтс

Бойлиги: 6,7 миллиард доллар

1994 йилда Билл Гейтсга турмушга чиқишидан анча олдин Мелинда Френч Мicrosoft'да мультимедиа маҳсулотларини муваффақиятли ишлаб чиқувчи эди. Биринчи фарзанди туғилгандан сўнг, у компанияни тарк этди ва бутун эътиборини дунёдаги энг йирик хусусий хайрия ташкилоти Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ҳамраиси сифатидаги ишига қаратди. 27 йиллик никоҳдан кейин 2021 йилда ажрашганига қарамай, собиқ эр-хотин хайрия ишларида бирга ишлашда давом этмоқда.

Билл Гейтс яқинда Oracle компаниясининг собиқ бош директори Марк Херднинг беваси Паула Херд билан муносабатларини бошлаган эди ва Мелинда 2022 йил охирида, баъзи маълумотларга кўра, ФОХ мухбири Жон Дюпри билан учрашган.

 

Кен Гриффин

Бойлиги: 32,8 миллиард доллар

54 ёшли Кен Гриффин 1990 йилда асос солган Citadel Advisors хедж-фонди орқали бойлик топди, бироқ сўнгги 15 йил давомида бутун дунё бўйлаб ҳашаматли уйларни йиғиш билан шуғулланмоқда. Икки марта ажрашган Гриффин Нью-Йоркда бир нечта квартирага, жумладан Манхеттендаги 238 миллион долларлик пентҳаусга эга. Бундан ташқари, у Маямида бир нечта ҳашаматли кўчмас мулк объектлари, шунингдек, Аспен, Лондон, Гавайидаги уйлари ва Нью-Йоркнинг шимоли-шарқидаги ҳашаматли виллага эга. Шунингдек, Гриффиннинг Палм-Бичда океан соҳилидаги 450 миллион долларлик турар-жой мажмуаси ҳам бор.

 

Маккензи Скотт

Бойлиги: 26,8 миллиард доллар

52 ёшли ёзувчининг собиқ эри Жефф Безос томонидан асос солинган Амазон корпорациясида 4 фоиз улуши бор. Улар 25 йиллик турмушдан сўнг 2019 йилда ажрашган.

2021 йилда Skott Sietl мактабининг собиқ фан ўқитувчиси бўлган Ден Жеветтга турмушга чиқди. Афсуски, эр-хотин январь ойида ажрашишди. Бугунги кунда Скотт ҳаётининг муҳим қисми хайрия билан боғлиқ. Икки йил ичида у 1600 га яқин хайрия ташкилотларига 14 миллиард доллардан ортиқ пул ўтказиб берди.

 

Николай Берггрюен

Бойлиги: 3,1 миллиард доллар

2000 йиллар бошида Николас Берггрун ҳашаматли меҳмонхоналарда яшаш учун Нью-Йорк ва Маямидаги квартираларини сотиб юборган “уйсиз миллиардер” сифатида машҳур бўлди. 2016 йилда суррогат онадан иккита фарзанд кўрди, аммо у ҳали ҳам оила қурмаган. 61 ёшли миллиардер бой санъат коллекционерининг ўғли бўлиб, демократия ва капитализм келажагига йўналтирилган Берггруэн институтини бошқаради.

 

Ким Кардашян

Бойлиги: 1,7 миллиард доллар

42 ёшли Ким Кардашян ўз ҳаётини камера олдида ўтказишни афзал кўради ва ҳаётини ҳеч кимдан яширмайди. У учта ажримни бошдан кечирган. Кардашян кимни изалётганини яхши билишини айтган.

 “Мен эҳтимол уни бошқа жойдан излашим керак.  Менимча, у, олим, невролог, биокимёгар, шифокор, ҳуқуқшунос бўлади — менга шундай одам керак", — деди миллиардер берган интервьюсида.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.