АҚШ ва Жанубий Корея Пхенянга жавоб қайтарди
Икки давлат ҳарбий қўшма машғулот ўтказган.

Шимолий Корея бир кун аввал қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказгач, бунга жавобан Япония ва АҚШ қўшма машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазирлигига таяниб, «Kyodo» нашри ёзмоқда.
Машғулотларга Япониянинг учта F-15 қирувчи самолёти, тўртта Америка F-16 самолёти ва иккита B-1B бомбардимончи самолётининг экипажлари жалб қилинган.
Аввалроқ эса Пхеньян Қўшма Штатлар ва Жанубий Кореянинг ҳарбий таҳдидлари “шунчалик жиддий бўлиб бормоқдаки, уларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди”, деб огоҳлантирганди.







