Жаҳон

Якшанба мутолааси: Жамият қолипларига сиғмаган одам ёхуд инсоний туйғуларга бегона

Zamon.uz Алберт Камюнинг “Бегона” қиссасини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Жамият қолипларига сиғмаган одам ёхуд инсоний туйғуларга бегона

 

Жаҳон адабиёти саҳнида ўқувчи эътиборини тортадиган асарлар талайгина. Бироқ мазкур эътиборнинг асар мутолаасидан сўнг инсонни тамомила ўзгача оламга олиб кетиш, турли саволлар гирдобига кўмиб ташлаш билан ифодаланиши —  ёзувчи ўз олдига қўйган мақсадининг ярмини забт этганидан далолат беради. Буюк француз ёзувчиси Алберт Камю шундай ижодкорлар сирасига киради. Ўз асарлари билан жаҳон тафаккури ва дунёқарашига катта таъсир ўтказа олган ёзувчининг “Ғарб виждони” деган шарафли номга муносиб кўрилиши бежиз эмас, албатта.  Камюнинг ана шундай асарларидан бири “Бегона” қиссасидир.

 

Қисса нега бу ном билан аталганини ўқувчи кейинроқ билиб олиши мумкин. Асар шундай сўзлар билан бошланади:

 

“Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман”...

 

Биринчи ғайритабиий саҳнаданоқ муаллиф ўқувчини довдиратиб қўяди. Нега?  Нима учун? Ахир, у она?! деган саволлар чархпалаги китобхон миясида айланишни бошлайди ва тўхтамайди. Ўша онанинг фарзанди, бош қаҳрамон —  Мерсо. У табиатан ҳеч нарсага қизиқмайди ва меҳр қўймайди. Ҳатто онаси қариялар уйида яшайди, фарзанд онасининг маросимларини ҳам лоқайдлик билан ўтказади. Камю ушбу эпизод орқали кимга нимани тушунтирмоқчи, бош қаҳрамон нега бунчалар бефарқ?

 

Ёзувчи Мерсонинг ғалати хатти-ҳаракатларини, биринчи навбатда, унинг “ҳаёт анъаналари”га қараб яшашга бўйсунишни хоҳламаслиги билан изоҳлайди. У ўқувчига қисса сюжети “расмиятчилик учун қабул қилинган одоб-ахлоққа ишонмаслик” деган ғоядан иборатлигини бот-бот уқтиради.

 

Масалан, онасининг дафн маросимида мириқиб қаҳва ичгани-ю, сигарета чекиб ўтирганига эътибор берайлик. Айни ушбу ҳолат Мерсо ҳам Худонинг хом сут эмган бандаси, унинг телбанамо — тўртинчи дунё одами эканлигини исботлайди. Ҳатто у жиноят содир этишга кўзига тушган қуёш нури сабаб бўлганини айтади.

 

Бундан кўриниб турибдики, Камю асарини абсурд фалсафаси устунига қуради. Яъни Мерсо нима мумкин, нима мумкин эмаслиги ҳақида бош қотирмайди, рухсат берилган ва тақиқ қўйилган нарсалар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди, у шунчаки озод бўлишни — жамиятдаги анъаналарга бўйсунмасликни, ҳеч нимага эътибор бермай, ўзи истагандек озод руҳ билан яшашни истайди холос. 

 

Шунинг учун ҳам ўзини мутлақо эркин тутади, ҳамма нарсага изнни ўзи беради. Алқисса, асар жамиятдан, одамлардан бегоналашиб бораётган одам ҳақида.

 

Хулосани эса ҳар ким ҳар хил яратади. Кимдир “Мерсода инсоний туйғуларнинг зарраси ҳам йўқ, у онасига шундай муносабатда бўлишга фарзанд сифатида мутлақо ҳақли эмасди”, деса, яна кимдир “Бу Мерсонинг одамлар ёки онасига эмас, аксинча, ўзига қилган зулми”, дея атайди. Асил моҳият нима демоқда? Мерсодан нафратланиш керакми ёки уни тушуниш?! Ўқувчи дунёга теранроқ боқар экан, асарнинг бош қаҳрамонига раҳми келиш, ачиниш туйғулари билан қайта разм солади. Энг тўғри йўл ҳам шу аслида. Сайёрадан бегонани яна бегоналаштиришга ҳаққимиз бормикан...

 

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.