Ўзбекистон

Энди мактаб ўқувчилари дарсларга бориши шарт эмасми?

Вазирлик ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Энди мактаб ўқувчилари дарсларга бориши шарт эмасми?

 

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари энди олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини ва ёлғон маълумот эканлигини билдирди.

 

Қайд этилишича, бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.

 

“Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

 

“Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга татбиқ этилмайди”, — дейилади хабарда.

 

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.