энг долзарб

Ҳарбий санъатда инқилоб ясаган дронлар: нима учун учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш керак?

Сўнгги йиллардаги ҳарбий можаролар дронларнинг ўта самарали воситалар эканини кўрсатди.

Ҳарбий санъатда инқилоб ясаган дронлар: нима учун учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш керак?

 

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташрифи давомида мутасаддиларга дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

 

Қайд этиш лозимки, ўтган йили Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда “Лочин” учувчисиз учиш аппаратини ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилганди. Ушбу дрон бир қанча мақсадларда фойдаланишга мўлжаллангани — разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариши айтилганди. Бундан ташқари, ундан қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги таъкидланганди.

 

Агар XX асрда давлатлар асосий эътиборни қирувчи ва бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқаришга қаратган бўлса, XXI асрда бу эътибор дронларга қаратилмоқда.

 

Ҳарбий саноат тизимида учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқариш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги 10 йилда юз берган ҳарбий низоларга эътибор қаратилса, дронларнинг давлатлар мудофаасида катта ўрин тутаётганини кўриш мумкин.

 

Масалан, 2020 йилда Озарбайжоннинг Қорабоғни озод қилиш бўйича ҳаракатларини олсак. Арманистон бўлинмалар билан тўқнашувларда айнан ҳужумкор учувчисиз қурилмалар озарбайжонликларга катта устунлик берди. Урушдан кейин НАТО давлатлари келажакдаги тўқнашувларда дронлардан фойдаланиш сценарийларини ўрганишга киришди.

 

Россия-Украина можароси ҳам дронларнинг нақадар қимматли восита эканини кўрсатиб берди. Бу техника ҳарбий санъат тарихида том маънода инқилоб ясади. Разведка, ҳаводан зарбалар, ҳаво ҳужумига қарши кураш тизимларини чалғитувчи манёврлар, артиллерия зарбалари учун координаталарни аниқлаш — буларнинг барчаси масофавий амалга оширилмоқда.

 

Яна бир муҳим томони — дронларнинг бошқа ҳарбий техникаларга нисбатан арзонлиги. Масалан, январь ойида The New York Times Украина Россиянинг 20 минг долларлик учувчисиз қурилмаларини энг камида 140 минг долларлик ракеталар билан уриб тушираётганини ёзганди. Ҳарбий ҳаракатларда минимал харажатлар билан душманга максимал даражада зарар етказиш энг муҳим нуқталардан саналади. Шу нуқтайи назардан дронларни замонавий ҳарбий техникалар ичида энг “чўнтакбоп” қурилма дейиш мумкин.

 

Армияни замонавий техника билан таъминлаш давр талаби. Жаҳонда юз бераётган ҳарбий низолар, мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда қуролли кучларни мустаҳкамлаш барқарорликни таъминлаш, тинч тараққиётни давом эттиришга йўл очади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.