Жаҳон

NYT: Украина арзон дронларни қиммат ракеталар билан уриб туширмоқда

Айрим маълумотларга кўра, учувчисиз қурилмалар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ракеталаридан энг камида 7 марта арзон.

NYT: Украина арзон дронларни қиммат ракеталар билан уриб туширмоқда

 

Украина қиммат ракеталар билан арзон дронларни уриб туширмоқда. Бу ҳақда New York Times ёзди.

 

Газета маълумотларига кўра, украиналик ҳарбийлар сўнгги бир неча кунда 80 дан ортиқ учувчисиз қурилмаларни уриб туширган. Аммо Россия фойдаланаётган Эроннинг “Шахед-16” дронлари уларни уриб тушираётган тизимлардан анча арзон.

 

Украинанинг "Мольфар" консалтинг компанияси директори Артем Старосикнинг сўзларига кўра, учувчисиз қурилмаларга қарши ракеталар дрондан кўра 7 баробарга қимматга тушмоқда.

 

“ Бир дона “Шахед” 20 минг доллар туриши мумкин. Аммо “ер-ҳаво” типидаги ракета С-300 тизимларида 140 минг доллардан Американинг NASAMS тизимларида ярим миллион долларгача тушмоқда”, – деган у.

 

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу вазият кейинчалик Россияга қўл келиши мумкин. “Мольфар” маълумотларига кўра, Москва сентябрдан буён Украинага 600 дрон учирган. Киев ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ва унинг харажатларини ошкор қилмайди.

 

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"