Спорт

14 та шаҳарда «Янги нафас» оммавий марафони ўтказилади

Унда 75 мингта иштирокчи баҳс олиб боради.

14 та шаҳарда «Янги нафас» оммавий марафони ўтказилади

 

10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида В Интернатионал Ташкент Маратҳон ва Ўзбекистоннинг 14 шаҳрида бир вақтда ўтказиладиган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси арафасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, миллий олимпия қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

В International Tashkent Marathon пойтахтда 5500 нафар иштирокчини бирлаштиради. Ушбу сон Енгил атлетика федерацияси томонидан муҳим сана — бешинчи марафон шарафига таклиф этилган. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов Адҳам Икромов таъкидлаганидек, International Tashkent Marathon'ни хорижлик спортчилар ва югуриш спорти ихлосмандлари қизиқиш билан кузатиб боришади.  Бугун  34 та давлатдан югурувчилар  марафонда иштирок этиш учун ариза топширишди.  Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги марафон Vorld Athletissʼнинг халқаро мусобақалар тақвимига киритилган.  Классик марафоннинг лицензияланган стандартини бажарган ҳолда: аёллар учун - 2:26:10 ва эркаклар учун - 2:08:10 вақт белгиланди, спортчилар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига лицензия ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

 

Марафон масофасида иштирок этиш истагини билдирган ўзбекистонлик спортчилар орасида ўтган мавсумлар совриндорлари Закирилло Маматқулов ва Владислав Мамедовлар ҳам бор.  Ярим марафон масофасида эса  2022 йил ғолиблари Азиза Мирзакбарова ва Екатерина Тунгусковалар тўқнаш келишади.  Ярим марафонда 10 000 метрга югуриш бўйича Ўзбекистон рекордчиси Ситора Ҳамидова ҳам танаффусдан сўнг ўзини марафонда синаб кўради.

 

Ўзбекистоннинг энг кучли спортчиларидан бири, ШҲТ Тошкент яриммарафони ғолиби Шоҳрух Давлатов ҳам ярим марафонда иштирок этиш учун ариза топширди.  Қайд этиш жозики, бу унинг Кениянинг Итен шаҳридаги ўқув-машғулот йиғиндан кейинги илк чиқиши бўлиб, у ерда спортчи дунёнинг энг яхши югурувчилари билан бирга машғулот ўтказган.

 

 “Янги Нафас” спорт ҳаракатининг “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда, бирга югурамиз” ягона шиори ўтказилаётган В Интернатионал Ташкент Маратҳон доирасида  3 км масофага югуриш учун бутун мамлакат бўйлаб тахминан 75 минг иштирокчи бирлашади.  Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, мамлакатимиздаги 57 та олий ўқув юртидан 25 мингдан ортиқ талаба ҳам пойгада иштирок этади.

 

 “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасининг мослашувчан формати бутун мамлакат бўйлаб турли ёшдаги фуқароларни бирлаштириш имконини беради. Шу билан бирга “Янги нафас” ижтимоий ҳаракати аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига рағбатлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг шаҳар ва туманларида хайрия оммавий югуриш мусобақалари ва марафонлар, спорт тадбирлари ўтказилади.  Мусобақага тайёргарлик кўриш учун ҳар бир вилоятда вилоят ҳокимликларида тезкор штаб ташкил этилган.  Энг юқори натижа кўрсатган иштирокчилар эсдалик совғалари ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

 

“Янги нафас” кенг кўламли спорт ҳаракати унинг ташкилотчилари бўлган Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги, Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирликлари, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясининг самарали ҳамкорлиги самарасидир. Ҳудудларда ўтказиладиган “Янги нафас” пойгаларига Енгил атлетика федерацияси томонидан тайёрланган 250 нафар малакали ҳакам ва мураббийлар ҳамда 300 нафарга яқин кўнгиллилар жалб этилади.

 

Шунингдек, брифингда, 11 март куни бўлиб ўтадиган В Интернатионал Ташкент Маратҳон арафасида «Пахтакор» стадионида фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватловчи икки авлодни бирлаштирган “Kids Run” болалар омавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш мусобақаси ўтказилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.