Ўзбекистон

Бош вазирга матбуот котиб тайинланди

Бекзод Шукуров тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бош вазирга матбуот котиб тайинланди

 

Бекзод Абдуқаюмович Шукуров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди.

 

Бекзод Шукуров Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факулътети тамомлаган. 2002-2014 йилларда “Ўзбекистон овози” газетасида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. 2014-2018 йилларда “Жамият” газетасининг бош муҳаррири бўлган, 2018 йилдан буён Вазирлар Маҳкамасида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис вазифасида ишлаган.

 

“Ўзбекистон овози” газетасида ижтимоий-сиёсий мавзулардаги, хусусан сайловлар, парламент фаолияти, айниқса, сиёсий партиялар ўртасидаги баҳс-мунозараларга бағишланган мақолалари билан жамоатчиликка танилган. “Жамият” газетаси унинг бош муҳаррирлигида таҳлилий-танқидий мақолалари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган.

 

Бекзод Шукуров 2011 йилда “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби бўлган. 2017 йилда “Эътироф” миллий танловида йилнинг энг яхши публицисти деб топилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.