Ўзбекистон

Президент Улуғбек Қосимов номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф этди

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.

Президент Улуғбек Қосимов номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф этди

 

Шавкат Мирзиёев вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди.

 

Президент вилоятда охирги беш йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15 мингдан зиёд корхона ишга тушганини айтди.

 

“Бугун йиғилишдан кейин ишга тушириладиган 6 та корхонада ҳам қўшимча 2 мингта янги иш ўрни яратилди, вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади. 2022 йилда ишга тушган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” микро ГЭСларида йилига 201 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишга тушадиган “Тўпаланг ГЭС”да йилига яна 467 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш қўшилади”, — деди давлат раҳбари.

 

Президент 257 та мактаб қурилди ва реконструкция қилингани, боғча қамрови 18 фоиздан 62 фоизга етказилганини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, вилоятда:

 

• 302 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди;

• 1 минг километр халқаро ва 3 минг километр ички йўллар таъмирланди.

 

“Энг асосийси, одамларимиз ва тадбиркорларда келажакка ишонч пайдо бўлди. Энди, кўнглимдаги битта гапни айтсам. Агар яна бир-икки йил биргаликда қаттиқ ишласак, Сурхондарёда жуда катта ривожланиш, ўсиш бўлади. Шу боис, 13 та туман ҳокими лавозимига республика идораларида ишлаган, малакали кадрларни қўйдик.

Бугунги сессияда Сурхондарё вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масалани кўриб чиқишимиз керак. Вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини бу лавозимга таклиф қиламан. Улуғбек Қосимовга берилган қисқа вақт ва имконият Сурхондарёдаги вазият ва аҳоли ташвишларини чуқур ўрганиш учун етарли, деб ҳисоблайман”, — деди Шавкат Мирзиёев.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"