Ўзбекистон

Кўкрак нишонлари сони яна биттага кўпайди

Бу бўйича Президент таклиф берди.

Кўкрак нишонлари сони яна биттага кўпайди

 

Шавкат Мирзиёев “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этиш таклифини билдирди. Давлат раҳбари Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейини бориб кўрди. 

 

Ўтган йили лицей учун янги бино барпо этилган. Бу ерда ижтимоий ва аниқ фанлар йўналишларида 200 дан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.

 

Давлат раҳбари шу ерда Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари билан учрашди. Видеоалоқа орқали тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар вакиллари ҳам боғланди.

 

Маълумки, мустақилликка эришиш, тинчликни сақлаш ўз-ўзидан бўлмайди. Халқимиз ҳам кўп синовли кунларни бошидан кечирди. Осойишта ҳаётимизни издан чиқаришга уринишлар, террорчилик хуружлари бўлди. Ботир ҳарбийларимиз жасорат кўрсатиб, ғаразли кучларга қақшатқич зарба берган. Минг афсуски, бу курашда юзлаб мард ҳарбийларимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳалок бўлган.

 

Учрашувда давлатимиз раҳбари уларни номма-ном ёдга олди. Бундай довюрак фарзандларни дунёга келтириб, ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялаган ота-оналарга, уларнинг умр йўлдошлари ва фарзандларига халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

 

Давлат раҳбари бундай мард инсонларни вояга етказган ота-оналари, фарзандлари доимо юртимиз ардоғида бўлиши зарурлигини таъкидлаб, “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этиш таклифини билдирди. Бу нишон гувоҳномаси Олий Бош қўмондон томонидан имзоланади. Ушбу эътироф эгалари барча имтиёзларга эга бўлади.

 

Бугун дунёнинг турли нуқталарида янги таҳдид ва қуролли тўқнашувлар юз бермоқда. Бундай таҳликали вазият халқимизни ҳам безовта қилиши табиийдир. Шу боис давлатимиз мустақиллигини, халқимиз тинчлигини ҳимоялашга катта аҳамият қаратилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.