Жаҳон

Қора денгизда уриб туширилган АҚШ дрони: Америка-Россия тўқнашуви юз берадими?

Кеча Россиянинг CУ-27 қирувчи самолёти АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони билан тўқнашгани тўғрисида хабар тарқалди. Кейинчалик бу ҳам Вашингтон, ҳам Москва томонидан тасдиқланди.

Қора денгизда уриб туширилган АҚШ дрони: Америка-Россия тўқнашуви юз берадими?

 

Кеча Россиянинг СУ-27 қирувчи самолёти АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони билан тўқнашгани тўғрисида хабар тарқалди. Кейинчалик бу ҳам Вашингтон, ҳам Москва томонидан тасдиқланди.

 

АҚШ томони Россияни учувчисиз қурилмани уриб туширишда айблади. РФ мудофаа вазирлиги ўз навбатида дрон самолёт билан тўқнашмагани ва ўзи қулаб тушганини иддао қилмоқда.

 

Американинг урушни ўрганиш институти (ISW) экспертларининг фикрича, бу икки давлатнинг ҳарбий тўқнашувига олиб келмайди.

 

“Ҳодиса Россия ва АҚШнинг тўғридан-тўғри тўқнашувига олиб борадиган эскалацияга олиб келмайди. Россия куялари ўн йиллар давомида ва турли ҳарбий можароларда АҚШ ва унинг иттифоқчилари самолёт ҳамда кемаларини қўрқитиб келган, бу ҳеч қандай низога олиб бормаган”, – дейилади таҳлилчилар ҳисоботида.

 

ISW хулосасига кўра, икки давлат президентлари бу каби ҳодисаларга қандай муносабат билдиришни ўзлари ҳал қилишади. Байден ҳам, Путин ҳам бир неча Россия-НАТО тўғридан-тўғри тўқнашувидан манфаатдор эмаслигини айтганди.

 

MQ-9 Reaper ҳақида нималар маълум?

 

Американинг Washington Post газетаси Қора денгиз устида уриб туширилган дрон ҳақида айрим маълумотларни эълон қилди:

Бу қурилмалар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан разведка, кузатув, қутқарув ва аниқ зарбалар беришда фойдаланилади. Бундан олдин ундан Ироқ, Афғонистон ва Сурияда ишлатилган;

Дронни масофадан туриб икки киши бошқаради. Улар АҚШнинг 17 штатида жойлашган 20 ҳарбий базадан бирида жойлашган;

MQ-9 Reaper лазердан бошқариладиган 8 та ракета ва 16 та Hellfire ракеталарини олиб юриши мумкин. Унга 5600 литр ёқилғи қуйиш мумкин, дрон 15 километр баландликда уча олади;

2007 йилдан бошлаб General Atomics компанияси ушбу қурилмаларни ишлаб чиқара бошлаган, Америка ҳарбий-ҳаво кучлари 360 та MQ-9 Reaper’га буюртма берган;

Дрон қиймати 30 миллион доллар; узунлиги 11 метр, қанотлари кенглиги 20 метр, 1.7 тонна юк кўтара олади;

 

Учувчисиз қурилма инфрақизил сенсор, камера ва лазерли мўлжалга олиш тизими билан жиҳозланган.

 

Россия дрон қолдиқларини ўрганадими?

 

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби Қора денгизда қулаган дрон “бегона қўлларга тушмаслиги учун ҳамма нарса” қилинаётганини айтди.

 

“Албатта, биздан ташқари яна кимдир унга етиб олишини истамаймиз”, – деган у.

 

Бундан олдин Пентагон расмий вакили Патрик Райдер MQ-9 Reaper Россия ҳарбийлари қўлига тушмаганини маълум қилганди.

 

Кеча РФнинг ҳарбий мавзуга ихтисослашган Телеграм каналларида бир қанча одамларнинг денгиз тубидан дрон олиб чиқаётгани тўғрисида аудиоёзувлар тарқалганди. Аммо бу маълумотлар расман тасдиқланмади.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"