Рамзан Қодировнинг яна бир қизи юқори лавозимга тайинланди
Чеченистон раҳбарининг икки нафар қизи ҳам ҳукуматда ишлайди.

Қодировнинг 20 ёшли қизи Чеченистонда соғлиқни сақлаш бўйича куратор этиб тайинланди.
“Хутмат Қодированинг реабилитация соҳасида тўплаган билим ва тажрибаси соғлиқни сақлаш ривожига хизмат қилади”, — дейилади ҳукумат хабарида.
Қодировнинг яна икки қизи ҳам ҳукуматда ишлайди. Улардан бири Маданият вазири, иккинчиси Грозний мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.







