Спорт

“Тоттенҳем”нинг унутилган юлдузлари

Улар орасида “Реал” афсонасига айланган фуболчи ҳам бор.

“Тоттенҳем”нинг унутилган юлдузлари

 

Паулиньо (Бразилия)

 

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2013 йилдан 2015 йилгача инглиз клубида ўйнаган. Ҳаммаси бўлиб, у клуб сафида барча мусобақаларда 67 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

 

Кевин-Принс Боатенг (Гана)

 

2007 йилда “Тоттенҳем” ганалик футболчининг трансферини 5,4 миллион фунт стерлингга сотиб олади. Мавсум давомида Боатенг мураббий Мартин Йўл билан муносабатлари кескинлашгани учун бор-йўғи 21 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлади ва сўнгра жамоани тарк этади.

 

Юрген Клинсман (Германия)

 

Немис футболчиси ўз фаолиятида икки марта - 1994-1995 ва 1998 йилларда “шпорлар” шарафини ҳимоя қилган. Биринчи мавсумда у 50 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган. Бу унга Англияда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилишига сабаб бўлади.

 

Фернандо Ллоренте (Испания)

 

2010 йилги жаҳон чемпиони 2017 йилда “Тоттенҳем”га кўчиб ўтади. 2019 йилда “шпорлар” Чемпионлар лигаси финалига чиқади. Лёренте 1/4 ўйинда “Манчестер Сити” устидан ғалаба қозонишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

 

Роберто Солдадо (Испания)

 

Истеъдодли испаниялик футболчи 2013 йилдан 2015 йилгача инглиз клуби шарафини ҳимоя қилган. У жами 76 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.

 

Рафаэл ван дер Варт (Нидерландия)

 

2010 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори ўша йилги жаҳон чемпионатидан сўнг дарҳол “шпорлар” билан шартнома имзолайди. Уч йил давомида голландиялик футболчи 77 та учрашув ўтказиб, 28 та гол урди.

 

Лука Модрич (Хорватия)

 

“Реал Мадрид” афсонасига айланишдан олдин хорват футболчиси “Тоттенҳем”да тўрт мавсум ўтказган (2008-2012). Модрич учун ушбу йиллар омадли ўтмаган. У майдондаги муваффақиятсизликлар ва кетма-кет жароҳатлар олади.

 

Ведран Корлука (Хорватия)

 

Модричнинг “Тоттенҳем”даги яхши шериги Ведран Корлука эди. У Лондон жамоаси “Манчестер Сити”дан келиб қўшилади. Натижада, хорват клубда тўрт мавсум тўп суради. У барча мусобақаларда 109 та ўйин ўтказган.

 

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

custom img

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин

Аргентиналик журналистга кўра, 39 ёшли футболчи жамоадошларига Испания билан баҳс унинг терма жамоа сафидаги сўнги ўйини эканини айтган.

custom img

Бугунги спорт янгиликлари: дзюдо, бокс, шахмат ва футбол — куннинг энг муҳим воқеалари

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди, боксчилар 21 та олтин медални қўлга киритди, ФИДE номзодларни эълон қилди, ЖЧ-2026 финалида эса Испания ғолиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"