Ўзбекистон

БАА компанияси Тошкентдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

БАА компанияси Тошкентдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради

 

БАА компаниясининг Тошкентда бошлаган лойиҳаси тайёр бўлганда умумий ҳисобда суткасига 1,5 миллион метр куб оқава сувлар тозаланади.

 

 Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services Company” компанияси пойтахтдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

 

Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов БААнинг “Abu Dhabi Sewerage Services Company” бошқарувчи ва бош ижрочи директори Аҳмад Ал Шамси бошчилигидаги компания мутасаддилари билан учрашди.

 

Унда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманининг “Сурум” МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган Оқава сувларни йиғиш ва тозалаш иншоотини лойиҳалаш, қуриш, бунинг учун зарур инфратузилмани яратиш, мавжуд тизимлар билан интеграция қилишга оид ташкилий ва техник масалалар кўриб чиқилди.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"