Ўзбекистон

Тошкентда электр таъминоти тизими тубдан ўзгартирилади

Унга 2 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри инвестициялар киритилмоқда.

Тошкентда электр таъминоти тизими тубдан ўзгартирилади

 

Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади.

 

Биринчиси — Қибрайда 400 мегаваттли фото-электр станциясини қуриш бошланди. Шунингдек, бугунги тадбирда Юқоричирчиқда 700 мегаваттли, Оҳангарон туманида 1 минг мегаваттли ҳамда Бўкада 300 мегаваттли станциялар лойиҳаларига старт берилади.

 

Бу лойиҳаларга 2 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри инвестициялар киритилмоқда. Бу станциялар тўлиқ қувват билан ишлай бошлагандан кейин йилига 6 миллиард киловатт-соат кафолатланган электр ишлаб чиқаради.

 

Бу станцияларнинг электр энергияси қўшимча 2 миллион аҳоли ва 30 минг корхона талабини таъминлашга етарли бўлади.

Шунингдек, пойтахтда электр энергияси билан барқарор таъминлаш учун янги подстанциялар қурилади ва мавжудлари янгиланади, қўшимча юқори кучланишли тармоқлар қурилади, иссиқлик марказлари реконструкция қилинади, когенерация технологияси жорий қилинади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.