Жаҳон

Сурия ва Саудия Арабистони мулоқотга тайёр – ОАВ

Мамлакатлар ўртасида муносабатлар тикланиши айтилмоқда.

Сурия ва Саудия Арабистони мулоқотга тайёр – ОАВ

 

Дамашқ ва Ар-Риёд дипломатик муносабатларни тиклашга тайёр, дея хабар бермоқда «Reuters» нашри.

 

Яқин келажакда Саудия Арабистони элчихонаси Дамашқда ўз эшикларини очиши мумкин. Саудия Арабистонининг Сурия президенти Башар Ассад билан муросага эришиш қарори кўп жиҳатдан араб давлатларининг Эроннинг Сурия ҳудудига таъсирини чеклаш, шунингдек, бир қатор бошқа минтақавий муаммоларни ҳал қилиш истаги билан боғлиқ. Дамашқ  билан Ар-Риёдни  яқинлаштириш учун фаол ҳаракат қилаётган томонлардан бири Москва эди.

 

«Reuters» Сурия разведкасининг юқори мартабали амалдори Ар-Риёдга ташриф буюрганидан кейин шундай қарорга келгани ҳақида ёзмоқда. Айни пайтда баъзи араб нашрлари Сурия президентининг акаси Маҳер Асаднинг Ар-Риёдда бўлганини даъво қилмоқда.

 

Айрим маълумотларга кўра, Дамашқ ва Ар-Риёд Рамазон ойи охирида нишонланадиган Ийд ул-Фитр (Ҳайит) байрамидан сўнг ўз элчихоналарини очишга ҳозирлик кўрмоқда. Аввалроқ TASS ўз манбаларига таяниб, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд Рамазон ҳайити куни Дамашққа ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилганди.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"