Жаҳон

Германия хатога йўл қўйди–Матеуш Моравески

Полша бош вазири Германия Украинани етарли даражада қўллаб-қувватлай олмаётганини айтди.

Германия хатога йўл қўйди–Матеуш Моравески

 

Полша бош вазири Матеуш Моравески Европа Иттифоқи етакчиларининг Брюсселдаги саммитидан сўнг Германия Украинани етарли даражада қўллаб-қувватлай олмаётганини айтди.

 

“Улар керак бўлган даражада сахий эмас”, – дея қўшимча қилган у.

 

Жаноб Моравески Берлин ўз сиёсатида ўзгаришлар қилгани, жумладан, қуролли кучларини модернизация қилишга катта сармоя киритгани ва уруш ҳудудига қурол жўнатиш тақиқини бекор қилганини тан олди. Шунингдек, у Германиянинг Украинага «Леопард» жанговар танкларини юбориш қарорини ҳам қайд этди.

 

Полша бош вазири Германиянинг ўтмишдаги энергетика сиёсати ҳақида ҳам гапирди.

 

“Германия қазиб олинадиган ёқилғи бўйича бизнес модели учун бутунлай Россияга боғлиқ бўлиб, драматик хатога йўл қўйди”, – деди Моравески.

 

Бундан ташқари, Матеуш бир нечта таклифларни билдирди. Унинг фикрича, НАТО давлатлари ўз харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизигача кескин ошириши, Европа Иттифоқи мудофаа мақсадлари учун янги қарзларни жалб қилиш имкониятларини ўрганиши, шунингдек, музлатилган Россия активларини тезда ҳарбий амалиётларга йўналтириши керак.

 

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз блокадасини бекор қилишни талаб қилди

Саудия расмийлари вазият кескинлашганида Баб ал-Мандеб бўғози ҳам хавф остида қолиши мумкинлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"