Жаҳон

Шимолий Корея ядро қуроли портлашини машқ қилди

Кеча КХДР Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учирганди.

Шимолий Корея ядро қуроли портлашини машқ қилди

 

Шимолий Корея 27 март куни Япон денгизига баллистик ракета учирганини тан олди. Бу ҳақда "Ренхап" агентлиги хабар берди. 

 

КХДР бу синов ядро қуроли портлаши имитацияси эканини таъкидлаган. Кеча Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари баллистик ракеталар учирилгани тўғрисида маълум қилганди. Расмий Пхеньянга кўра, ядро портлаши имитацияси 500 метр баландликда ўтказилган. Унда "ер-ер" туридаги тактик баллистик ракеталардан фойдаланилган.

 

Ким Чен Ин ядро қуролига зарур материалларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди. У мамлакат ҳар қандай ҳолатда бу турдаги қуролдан фойдаланишга тайёр бўлишини айтган.

 

КХДРнинг Жанубий Корея ва АҚШ билан муносабатлари совуқлашгач, ракета синовлари кескин кўпайди. Ўтган ҳафтада Республика биринчи марта сув ости дронини синовдан ўтказганди.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.