Собиқ ҳоким аввалги лавозимига қайтди
Бахтиёр Раҳмонов шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
У шу пайтгача Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб турганди. Олдинроқ ҳам айнан ўринбосар сифатида ишлаган эди.
Аввалроқ, Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланганди.







