Ўзбекистон

Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди

Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди

 

ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Венгрия пойтахти Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди.

 

"Эндиликда Венгрия пойтахтида Ўзбекистон Давлат байроғи 🇺🇿доимий ҳилпираб туради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликнинг тарихий воқеасидир", — дейилади хабарда.

 

Элчихона очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Венгрия ташқи ишлар вазири Пётр Сийяртолар иштирок этди.

 

Маълумот учун, Венгрия Европада жойлашган бўлса-да, ўз келиб чиқишини туркий халқлардан деб биладиган давлатдир. Венгрия Туркий давлатлар ташкилотининг доимий аъзоси, барча туркий тилли давлатлар, жумладан Ўзбекистон билан ҳам иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга интилаётган давлатдир.

 

Бугунги сиёсий майдонда ҳам Венгрия ўзининг мустақил ва прагматик позициясини ишонч билан сақлаб қолмоқда: Венгрия Украинага қурол етказиб бермаслик, Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ва Россия ҳамда ЕИ ўртасида соғлом иқтисодий алоқаларни ўрнатиш тарафдори.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.